Зеленский Францияда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишни режалаштирмоқда

Зеленский Францияда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишни режалаштирмоқда

Владимир Зеленский иттифоқчи қўшинларнинг Нормандияга туширилганининг 80 йиллиги шарафига Францияда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Украина президенти ушбу ташрифи давомида НАТО давлатларидан Исроилга ҳужуми пайтида АҚШ ва Буюк Британия Эроннинг ракеталарни уриб туширгани каби Россия ракеталарини уриб туширишни сўраш ниятида.

Зеленский, шунингдек, Ғарбдан ҳарбий ёрдам ҳажмини оширишни ва Киев эҳтиёжлари учун Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишни сўрашни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!