Захарова: Россия делегациясининг икки аъзосига БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун АҚШ визаси берилмаган

Захарова: Россия делегациясининг икки аъзосига БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун АҚШ визаси берилмаган

АҚШ БМТ Бош Ассамблеясидаги Россия расмий делегациясининг ўн нафар аъзосидан икки нафарига визани бермади, деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

“Расмий делегация таркибидаги ўн кишидан икки нафарига виза берилмаган”, деди Захарова Спутник радиосида.

Унинг қўшимча қилишича, журналистлар орасида бир киши виза олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келгани маълум бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!