"Замминистр"нинг иккинчи хотини" яна бир қоидабузарлик сабаб жарима майдончасига жойлаштирилди

"Замминистр"нинг иккинчи хотини" яна бир қоидабузарлик сабаб жарима майдончасига жойлаштирилди

Аввалроқ ўзини ЙПХ ходимларига «замминистр»нинг иккинчи хотини эканини айтиб, уларга қаршилик кўрсатган аёлга яна бир қоидабузарлик учун чора кўрилди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 27 август куни ижтимоий тармоқда фуқаро М.Э. бошқарув вақтида қўл телефондан фойдалангани ҳолати акс этган видео кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Фуқаро, 1996 йилда туғилган М.Э. ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан автомобиль бошқаргани, бошқарув вақтида телефондан фойдаланганлиги бўйича Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ю.С. томонидан баённома тузилиб, Nexia-3 русумли, 01 Х743DB давлат рақам белгили автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!