Юртимизда илк бор “Ибратли оила” кўкрак нишони соҳиблари аниқланмоқда

Юртимизда илк бор “Ибратли оила” кўкрак нишони соҳиблари аниқланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Ибратли оила» коъкрак нишони тоъғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорига мувофиқ Оила ва хотин-қизлар қўмитасида “Ибратли оила” кўкрак нишони Республика комиссиясининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.

“Ибратли оила” кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади ҳамда уларнинг ҳаётий тажрибалари оммалаштирилади.

Ушбу саралаш босқичида Республика комиссия аъзоси сифатида Савдо-саноат палатаси вакили Д.Туляганова иштирок этди.

Ҳар бир туман (шаҳар)дан белгиланган тартибда сараланган 3 тадан оиланинг жами 624 та ҳужжатлар жамламаси тегишли ҳудудий комиссияларнинг йиғилиш қарорлари асосида электрон тарзда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим этилган. Ушбу ҳужжатлар низом талаблари асосида кўриб чиқилиб, муносиб деб топилган 208 та оила “Ибратли оила” кўкрак нишонига сазовор бўлади.

Жорий йилнинг 15-май санасига қадар мукофотланганларга кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тантанали равишда топширилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!