“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Мамлакатимиздаги яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг майдонларини кенгайтириш, ушбу соҳада масъул ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси жорий этилган. Мазкур лойиҳа доирасида беш йил давомида республикамизда жами 1 млрд. дарахт ва буталар коъчатларини экиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қоъмитаси аъзолари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли “Вазирлик богъ”ларидан бирида боълишди.

Ушбу лойиҳа доирасида “Вазирлик богъи”ни барпо этиш учун ажратилган Тошкент вилояти, Боъстонлиқ тумани, “Сойлик” қишлогъи, Қорақия участкаси ҳудудидаги 67,5 гектар майдонига оътган йили баҳор ва куз мавсумларида 23 минг туп коъчат экилган боълса, жорий йил баҳор мавсумида 12 мингга яқин туп коъчат экиш ишлари амалга оширилди.

Депутатларнинг “Вазирлик богъи”га ташрифи давомида экилган дарахтларни сугъориш ва парваришлаш ишларининг ташкил этилганлиги ҳолати мониторинг қилинди.

Шу билан бирга, ташриф доирасида депутатлар дарахт коъчатларини экишда ҳам фаол иштирок этдилар. Уларни сугъориш ва парваришлаш учун масъуллар белгиланди.

Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қоъмитаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида таъсирчан парламент назорати тадбирларини оътказиш, шу жумладан давлат органлари раҳбарларининг мазкур фаолият юзасидан ахборотини эшитиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!