Япония чегарадош мамлакатларга 65 млн гуманитар ёрдам ажратади

Япония чегарадош мамлакатларга  65 млн гуманитар ёрдам ажратади

Япония Афғонистон ва унга чегарадош мамлакатлар – Покистон, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистонга қочоқлар муаммоси масаласи бўйича 65 млн АҚШ доллари миқдорида фавқулодда гуманитар ёрдам гранти ажратади. Япония ҳукумати ушбу қарорни жорий йилнинг 26-октябрида қабул қилган, дейилади мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

"Япония ҳукумати Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашни давом эттириши, шунингдек минтақада барқарорликни таъминлашда фаол иштирок этиши лозим", дейилади хабарда.

Хабарингиз бор, минтақада аҳвол тобора ёмонлашиб бормоқда. БМТ ҳисоботига кўра, мамлакат жиддий гуманитар инқироз ёқасида турибди: 23 млн афғонга (шу жумладан, 3.2 млн болага) очлик хавф солмоқда.

(https://xabardor.uz/x/840258)Япония ҳукумати ажратган грантнинг асосий қисми: 58 млн АҚШ доллари Афғонистоннинг ўзига йўналтирилади. Қолган пул қуйидаги тартибда бўлинади: Покистон – 3,5 млн АҚШ доллари, Эрон – 2,6 млн АҚШ доллари, Тожикистон – 700 минг АҚШ доллари ва Ўзбекистон – 200 минг АҚШ доллари олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!