Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг тўнғич ўғли Сётаро Кисида 1 июнь куни отасига котиблик лавозимидан озод этилади. Шу билан бирга у давлат ғазнасига ишдан бўшатилиши билан боғлиқ ва бошқа тўловларни қайтариши шарт. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хироказу Мацуно маълум қилди.
Бу масаладан Сётаронинг хабари бор. Аввалроқ Бош вазир ўғлига “кескин огоҳлантириш” берган, бироқ бу чора муаммони юмшата олмади. “Yomiuri” газетаси ёзишича, ушбу истеъфо орқали Фумио Кисида маҳкамага етказилган зарарни камайтиришга уринмоқда.
Нашр сўров натижасида аниқланган ҳолатга, яъни ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаш салоҳияти пасайиб кетганига ишора қилган. Тўғри, бу кўрсаткич Хиросимада Бош вазир учун анча муваффақиятли ўтган “катта еттилик” саммитидан кейин ошди.
Бош вазир ўғли билан боғлиқ воқеа 2022 йил декабрда “Shukan Bunshun” ҳафталигида чоп этилган мақоладан кейин бошланди. Мухбир ҳукумат раҳбари ўз қароргоҳига ўнга яқин қариндоши ва танишини таклиф қилганини ёзган. Яқинлар бинонинг қизил гилам тўшалган зинасида суратга тушган. Одатда, бу ерда Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби – ҳукумат аъзолари, Император томонидан тасдиқлангандан кейин суратга олинар эди.
Кисиданинг тўнғич ўғли ҳақидаги шов-шувли хабарлар матбуотда чиқиши шу билан тўхтагани йўқ. Январь ойида Сётаро расмий дипломатик автомобилдан саёҳат мақсадида фойдаланиш, шунингдек, хорижда ноқонуний харид қилишда ҳам айбланган.
Кичик Кисида ўтган йил октябрь ойида отасининг сиёсий котиби этиб тайинланган. Япония ҳукумати раҳбарининг турли соҳалар бўйича саккиз нафар расмий котиби бор.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.