“Мақсуда”нинг мақсади амалга ошмади

“Мақсуда”нинг мақсади амалга ошмади

Бухорода 23 ёшли аёл фуқарони қарийб 16 миллион сўмга чув туширди.

Жондор туманида яшовчи 35 ёшли аёл О.С. ИИОга мурожаат қилади. Мурожаатда унинг номига номаълум сабабларга кўра 15 миллион 970 минг сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилади.

Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Жондор туманида яшовчи 23 ёшли аёл Р.М. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи ўзини “Мақсуда” деб таништириб, маҳаллада ишлашини ҳамда бир марталик моддий ёрдам пули олишда ёрдамлашишини айтган. “Мақсуда” О.С.нинг банк мобиль иловаси орқали 15 миллион 970 минг сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб, ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Шу кунларда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу моддада кўрсатилган жиноятни содир этганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!