Янгиер шаҳрида аёлни бўғиб ўлдирган қотил Тожикистон фуқароси бўлиб чиқди

Янгиер шаҳрида аёлни бўғиб ўлдирган қотил Тожикистон фуқароси бўлиб чиқди

2019 йилнинг 20 октябрида Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри «Шодлик» маҳалласи Мамадалиев кўчасида 1992 йилда туғилган Л.Г. ўз хонадонида ўлик ҳолатда топилган.

Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, мурдада қотиллик аломатлари бўлган. Судга оид тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, аёлнинг ўлимига бўйнидан бўғиш оқибатида механик асфиксия сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Янгиер шаҳар прокурори томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида Л.Г. Тожикистон фуқароси С.А. билан яшаб келгани ва 2019 йил 20 октябрь соат 11:00 ларда уларнинг ўзаро жанжаллашгани ойдинлашди.

Жанжалда аёл С.А.ни ОИТС (СПИД) билан касалланганини айтиб уни ҳақорат қилади ва ғазабланган эркак Л.Г.ни бўғиб ўлдириб қўяди. Қотилликдан кейин С.А. тергов ва суддан яшириниш учун «Ховособод» чегара маскани орқали Тожикистонга қочиб кетган.

Тезкор-қидирув ишлари натижасида С.А. Тожикистон Республикаси, Сўғд вилояти, Панжакент шаҳар ИИБга содир этган жиноятига иқрорлик билдириб мурожаат қилгани аниқланган.

Тергов органи С.А. қотиллик иши бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, суднинг 22 октябрдаги ажрими билан сиртдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Айбланувчи С.А. Тожикистон фуқароси бўлгани сабабли жиноят иши бўйича терговни давом эттириш Бош прокуратура орқали қўшни мамлакат прокуратурасига юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!