Янги маълумот! Гавҳар Шарипова Москвадан қайтгач бир муддат дугонаси Феруза Собитованинг уйида яшаган

Янги маълумот! Гавҳар Шарипова Москвадан қайтгач бир муддат дугонаси Феруза Собитованинг уйида яшаган

«Опа-сингиллар» сериалида Нафиса ролини ижро этган актриса Гавҳар Шарипова оламдан ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Дастлаб унинг Қашқадарё вилоятида ҳаракатланиб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилгани оқибатида вафот этгани айтилди.

Кейинроқ, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ актрисага шилқимлик қилингани, у эса катта тезликда юриб кетаётган юк машинасидан ўзини ташлагани ҳақида маълум қилди.

Гавҳар Шарипованинг дугоналаридан бири, актриса Феруза Собитова дугонаси Россиядан қайтиб келгач маълум бир муддат унинг уйида яшаганини маълум қилди.

Москвадан қайтиб келганидан кейин яшашга жойи йўқ эди. Кейин бир муддат меникида яшади. Меникида яшаб юрганда жуда тушкун ҳолатда эди. Менга қўнғироқ қила бошлади, кўп суҳбат қилардик. «Ҳаётимни қайтадан бошласам, кўп хатоларга йўл бермасдим, йўл қўймасдим», — деган эди. Лекин «мен кўп яшамайман, Феруза», дер эди. Мен уни уйимдан ўзим чиқариб юбордим.

Феруза Собитова, актриса

Гавҳар Шарипова Ўзбекистонда фильмларга таклифлар кам бўлгани учун ҳамда ҳаёти ўхшамаганлиги сабабли Россияга кетган.

Россияда дўконда сотувчи бўлиб ишлаган. Бундан ташқари Россия шоу-бизнеси вакилларига шеърлар ёзиб берган. Москвада тўйларда бошловчилик қилган.

Аввалроқ, Феруза Собитова дугонасининг энг катта орзуси фарзанд кўриш бўлганини айтган эди. Шунингдек, Гавҳар Шарипованинг бошқа яқинлари ва ҳамкасблари у ҳақидаги хотирларини бўлишган эди.

Маълумот учун, актриса Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган бўлиб, «Алданган аёл», «Гўзаллик сири», «Алпомиш», «Гулхан атрофидагилар», «Сарвиноз» каби фильмларда ҳам турли даражадаги ролларни ижро этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!