Яна бир стадионга ҳам Марадона номи берилди

Яна бир стадионга ҳам Марадона номи берилди

Ла-Платадаги «Химнасия» клубининг стадиони 25 ноябрь куни вафот этган аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг номи билан аталадиган бўлди.

Эндиликда стадион «Унико де Сьюдад де Ла-Плата Диего Армандо Марадона» деб номланади. 

Маълумот учун, Марадона вафотига қадар айнан «Химнасия» клуби бош мураббийи эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Наполи»нинг «Сан-Паоло» аренаси Марадона шарафига унинг номига ўзгартирилганди.

Шунингдек, Ла-Плата аренасидаги трибуналардан бирига 2020 йил 8 декабрда вафот этган Аргентина миллй жамоасининг собиқ бош мураббийи Алехандро Сабельянинг номи берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!