Хотин-қизлар қўмитаси тошкентлик аёлнинг 7 йиллик муаммосини ҳал қилди

Хотин-қизлар қўмитаси тошкентлик аёлнинг 7 йиллик муаммосини ҳал қилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аёлларни қийнаётган турли муаммоларга ечим топиш мақсадида доимий равишда амалий саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Куни кеча қўмита ёрдамида фуқаро Тоштилла Абдуллаеванинг етти йиллик муаммосига ечим топилди.

Аёл бундан 7 йил аввал фирибгарларнинг домига тушиб, ҳам уйидан айрилган ҳам туҳматга қолиб, 7 нафар оила аъзолари билан кўчада қолган. Бу вақт оралиғида Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида аёлга Юнусобод туманидан вақтинчалик турар-жой ажратилган.

Бугун қўмитанинг вакиллари иштирокидаги суд мажлисида аёлнинг муаммосига ечим топилиб, унинг уйи қайтарилишига муваффақ бўлинди, аёлнинг ўзи эса оқланди. Айбдорлар эса қилмишига яраша жазо оладиган бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!