Хоразмда 32 ёшли аёлнинг суратларини тарқатмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Хоразмда 32 ёшли аёлнинг суратларини тарқатмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи аёл, 32 ёшли Н.Ш. ўзини "Тимур" деб таништирган телеграм мессенжери фойдаланувчиси билан танишиб қолганлиги ва унга сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини юборгани, аммо у ижтимоий тармоқларда ушбу фотосуратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1.500 АҚШ доллари пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу товламачи Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида яшовчи эркак, 34 ёшли Б.Ф. эканлиги аниқланган.

Б.Ф. талаб қилинган пуллар ўрнига фуқаро Н.Ш.дан “Samsung Gallaxy S20” телефони ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Жиноят содир этган Б.Ф. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди

Қонунга мувофиқ, Б.Ф. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!