Руминиянинг янги сайланган президенти Никушор Дан руминиялик тинчликпарварларни Украинага юборишга қарши чиқди.
"Руминия ҳудудида катта оператив ёрдамни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаймиз, аммо Украинада тинчликни таъминлайдиган қўшинлар таркибида бўлишни маъқулламаймиз. Менимча, бу Руминия ва Россия ўртасида аллақачон мавжуд бўлган таранглик сабабли унчалик мақбул бўлмайди", — дея фикр билдирди Дан Politico нашрига берган интервюсида.
Шу билан бирга, у тез орада Украинада тинчлик ўрнатилишига шубҳа билдирди.
"Яқин орада тинчлик ўрнатилишига унчалик оптимистик қарай олмайман, лекин Европа давлатлари биргаликда Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш ҳақида қарор қилганидан мамнунман. Украиналикларни улар ўзлари учун энг мақбул шаклдаги тинчликка эришмагунча қўллаб-қувватлашимиз зарур", — дея таъкидлади Руминиянинг янги президенти.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.