Хитой АҚШнинг янги "Олтин гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизимини қуриш режаларидан хавотирда ва Вашингтонни ишланмалардан воз кечишга чақирмоқда.
Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот котиби Мао Нин маълум қилди.
Нингнинг таъкидлашича, "Олтин гумбаз" глобал, кўп қатламли, кўп доменли ракетага қарши мудофаа тизими бўлиб, у орбитал тутиб олиш тизимларини жойлаштириш орқали космосда жанговар салоҳиятни кенгайтиришга "интилади".
"Биз Қўшма Штатларни глобал ракетага қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқиш ва жойлаштиришдан воз кечишга ва буюк давлатлар ўртасидаги стратегик ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва глобал стратегик барқарорликни сақлаш бўйича аниқ чоралар кўришга чақирамиз", - дея қўшимча қилди Хитой ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизими учун 175 миллиард доллар ажратиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Трамп, шунингдек, Канада ўз ҳудудини янги тизимга киритиш учун Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини айтди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.