ХОҚ раҳбари Корея президентидан узр сўради

ХОҚ раҳбари Корея президентидан узр сўради

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида мамлакат делегацияларини таништириш чоғида содир бўлган воқеа учун Жанубий Корея президенти Юн Сек Йолдан узр сўради.

26 июль куни бўлиб ўтган спортчилар парадида Жанубий Корея терма жамоаси адашиб КХДР деб кўрсатилди. Бу воқеадан сўнг Корея Республикаси раҳбарияти ғазабланиб, Бах билан учрашишни талаб қилган.

"Бугун ХОҚ президенти Томас Бах Корея Республикаси президенти Юн Сеок Йол билан суҳбатлашди.

Мазкур телефон суҳбатида ХОҚ президенти кеча Париж Олимпиадаси очилиш маросимининг аудиотрансляциясидаги хатолик учун самимий узр сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!