Украинада асирга олинган русларга уйларига қўнғироқ қилиш тақиқланади

Украинада асирга олинган русларга уйларига қўнғироқ қилиш тақиқланади



Россиялик ҳарбий хизматчиларни асирликда сақлаш шартлари янада қаттиқлашади, лекин Женева конвенцияларига амал қилади, деди Украина Омбудсмани Дмитрий Лубинец. Унинг таъкидлашича, ҳарбий асирларга нисбатан инсонпарварлик меъёрларини белгиловчи ҳужжатлар уйга қўнғироқ қилишга рухсат беришни талаб қилмайди, гарчи аввалроқ россияликларга бундай ҳуқуқ берилган эди. Шу билан бирга, Россия ҳарбийлари ёзишмалар ҳуқуқини сақлаб қолади.

Лубинец Украина қуролли кучларининг Россия Федерациясига таслим бўлишга уринган аскарларининг қатл этилишини шарҳлаб, қўлга олинган русларга нисбатан Киевнинг позицияси ўзгарганини эълон қилди. Cентябр ойи бошида Американинг CNN телеканали шундай иккита видеони эълон қилди. Украина, «афсуски, ёки хайриятки», маҳбусларга муносабатда бўлганда, худди шундай йўл тута олмайди, лекин барибир «баъзи нарсаларни» ўзгартиради, деди омбудсман.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!