Киев Теҳронни «ҳалокатли оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди

Киев Теҳронни «ҳалокатли оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди

Украина баллистик ракеталарнинг Россияга узатилиши мумкинлигидан хавотирда Эронга мурожаат қилди. Киев Теҳронни икки томонлама муносабатлар учун «ҳалокатли оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

«Биз яна бир бор Эрон раҳбариятини БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуққа кўра босқинчи давлат сифатида тан олинган Россияга ҳар қандай қурол ёки ҳарбий техника етказиб беришдан тийилишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Икки йилдан ортиқ вақтдан бери Украина Россия ҳаво ҳужумларидан, жумладан Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлардан фойдаланадиган ҳужумлардан азият чекмоқда.

«Биз халқаро ҳамжамиятни халқаро тинчлик ва хавфсизликни ҳимоя қилиш учун Теҳрон ва Москвага босимни кучайтиришга чақирамиз», деди вазирлик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!