Қорақалпоғистонда қарздор ота 105 миллион сўм алимент пулини тўлади

Қорақалпоғистонда қарздор ота 105 миллион сўм алимент пулини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман судининг 2017 йил 30 июндаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи А.С. фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор К.Б.дан ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланганди.

Мазкур ҳужжат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди. Алимент пуллари ўз вақтида тўлаб борилмаганлиги оқибатида, унинг қарздорлиги 105 миллион сўмдан ошиб кетган. Шу сабабли, қарздор отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилди. Унинг номидаги 2019 йил ишлаб чиқарилган “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда хатловга олиниб, жарима майдонига қўйилди.

Натижада қарздор ота К.Б. жами 105 миллион 240 минг сўм алимент пулини тўлаб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!