“Ўзтемирйўлйўловчи” чипта нархлари ошиши сабабларини маълум қилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” чипта нархлари ошиши сабабларини маълум қилди

Ўзбекистонда поездлар учун чипталар нархи оширила бошланди. “Ўзтемирйўлйўловчи” вакиллари матбуот анжуманида бунинг сабабларига аниқлик киритди.

Қайд этилишича, 2018 йилдан бери чипталар нархи ўзгармаган эди. Шу билан бирга, ойлик иш ҳақи 350 фоизга, электр энергияси 800 фоизга, вагонларнинг таъмирлаш сарф-харажатлари 180 фоизга ва бошқа харажатлар 520 фоизга ошган. Чипталар нархи кўп йиллар давомида ўзгармаган бўлса-да, вагонлар ишлаб чиқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар нархи сезиларли даражада ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!