Хитойнинг валюта захираси кучаймоқда

Хитойнинг валюта захираси кучаймоқда

Aвгуст ойида Хитойнинг валюта захираси 2015 йилдан буён энг юқори даражага кўтарилди. Бунга асосий сабаб AҚШ долларининг умумий заифлашувидир.

Расмий маълумотга кўра, Чин мамлакати валюта захираси ўтган ой 31,8 миллиард доллар кўпайиб, 3 триллион 288 миллиард долларга етди ва иккинчи марта тўғридан-тўғри ойлик ўсиш қайд этилди. Бу охирги 8 ярим йил ичидаги энг юқори кўрсаткич.

“Reuters” томонидан сўралган таҳлилчилар эса бироз камроқ рақамни келтиришган.

Ўтган ой юань долларга нисбатан 1,9 фоиз қимматлашди. Доллар бошқа асосий валюталар саватига нисбатан 2,2 фоиз заифлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!