Хизмат кўрсатиш корхоналари қарийб 16 трлн сўм солиқ тўлаган

Хизмат кўрсатиш корхоналари қарийб 16 трлн сўм солиқ тўлаган

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 167 314 та юридик шахс томонидан 15,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 3,3 трлн сўмдан ортиғи, яъни 20,5 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 33,9 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2,4 трлн сўмни ташкил этган.

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

▫️ҚҚС – 962,5 млрд сўм;
▫️фойда солиғи – 716 млрд сўм;
▫️акциз солиғи - 493 млрд сўм;
▫️ижтимоий солиқ - 441,6 млрд сўм;
▫️ЖШОДС - 418,6 млрд сўм;
▫️мол-мулк солиғи - 155,1 млрд сўм;
▫️ер солиғи - 47,7 млрд сўм;
▫️бошқа солиқлар - 39,8 млрд сўм.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!