Хитойлик олимлар энг кучли доимий магнит майдонини яратишга тайёр

Хитойлик олимлар энг кучли доимий магнит майдонини яратишга тайёр

Хуачжун фан ва технология университети муҳандислари шу ҳафта Хитойнинг Ухан шаҳрида (Хубэй провинцияси, Марказий Хитой) тадқиқот учун оғир магнит яратишни бошлади. Лойиҳалаштирилган қурилма 110 тесла қувватга эга қисқа магнит майдон ҳосил қилади, деб хабар беради SCMP.

Хабарда айтилганидек, оғир магнит иншоотининг қурилиши беш йил давом этади ва 2 миллиард юаньдан (тахминан 276 миллион доллар) кўпроқ маблағ сарфлайди.

Нашрнинг ёзишича, потенциал фойдаланувчилар лойиҳалаштирилган магнит билан тажрибалар ўтказиш учун саф торта бошлаган. Улар орасида янги суперўтказгичлар ва яримўтказгичларни ишлаб чиқувчи олимлар, шунингдек, 6G алоқа технологиясининг кейинги авлоди устида ишлаётган тадқиқотчилар бор.

Аввал хабар қилинганидек, Хэфэйдаги (Аньхой провинцияси) Хитой Фанлар академиясининг техник магнит август ойида 45,22 тесла магнит майдони ҳосил қилди.

2018 йилда Япония тадқиқот гуруҳи 1200 тесла қувватга эга, аммо атиги 40 микросекундга тенг бўлган рекорд магнит майдон яратди. Тажриба натижасида магнит қурилманинг бир қисми портлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!