Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу мамлакат материкни Тайван билан тинч йўл билан бирлаштириш тарафдори эканини айтди, бироқ Пекин керак бўлса, куч ишлатишни истисно қилмайди.
Бу ҳақда у Сингапурда бўлиб ўтган "Shangri-La Dialogue" хавфсизлик анжуманида айтиб ўтди.
“Хитой қайта бирлашиши керак ва бўлади. Бу халқнинг интилишлари ва замонамиз тенденциясига мос келади. Биз тинч йўл билан бирлашиш истиқболлари учун чин дилдан интиламиз ва бунинг учун бор куч-ғайратимизни сарфлаймиз, бироқ куч ишлатишдан воз кечишга ваъда бермаймиз”, — деди Ли Шанфу.
Агар кимдир Тайванни Хитойдан ажратишга журъат этса, Хитой армияси бир сония ҳам иккиланмайди, деди вазир.
"Биз душманлардан қўрқмаймиз ва қандай харажат бўлишидан қатъи назар, миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қатъий ҳимоя қиламиз", деди у.
Тайван бўғозидаги кескинликнинг асл сабаби Тайпей маъмуриятининг четдан ёрдам олишга уринишларидир, деди Ли Шанфу ва баъзи хорижий кучлар Тайван орқали Хитойни тийиб туришга ҳаракат қилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.