Tesla компанияси АҚШ-Хитой иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантиришда ижобий рол ўйнашга тайёр.
Бу ҳақда ХХР раисининг ўринбосари Хань Чжэн ва Tesla компанияси бош директори Илон Маскнинг Вашингтонда (АҚШ) учрашувидан сўнг Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилди.
“Tesla Хитой билан сармоя ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга, шунингдек, АҚШ-Хитой иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантиришда ижобий рол ўйнашга тайёр”, – дея Илон Маск сўзларини келтирган Хитой ТИВ.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Шанхайда Tesla заводи очилган эди. Megapack энергия аккумуляторларини оммавий ишлаб чиқариш 2025 йилнинг биринчи чорагида америкалик Tesla ишлаб чиқарувчисининг Хитой мегаполисдаги гигафабрикасида бошланиши кутилмоқда.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда таъкидланганидек, ХХР раисининг ўринбосари Хань Чжэн 19 январь куни Вашингтонда АҚШ Савдо бўлими ишбилармон гуруҳлари, жумладан, АҚШ-Хитой бизнес кенгаши ва АҚШ палатаси вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Сиёсатчи Америка компаниялари Хитойга сармоя киритишда давом этишига, икки томон ўртасида кўприк ролини фаол ўйнашига, Хитой-АҚШ муносабатларининг барқарор ва соғлом ривожланишига кўпроқ ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.