Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Бу ҳолат жамоанинг Босния ва Герцеговинага қарши ўтиш баҳсидаги мағлубиятига қарамай юзага келиши эҳтимоли бор, дея хабар бермоқда Sports.kz (Eurosport манбасига таяниб).
Манбага кўра, вазият Эрон терма жамоасининг АҚШ билан бўлаётган ҳарбий можаро сабаб турнирда иштирок этишдан воз кечиши эҳтимоли билан боғлиқ. Агар жамоа мусобақадан бош тортса, бўш ўрин пайдо бўлади ва уни ФИФА тўлдиришига тўғри келади.
Қоидаларга мувофиқ, терма жамоани алмаштириш бўйича қарорни фақат ФИФА қабул қилади. Вариантлардан бири — Осиёдан бошқа бир жамоани таклиф қилиш, аммо қитъалараро плей-офф ўтказиш сценарийси ҳам кўриб чиқилмоқда.
The Athletic маълумотига кўра, ФИФА саралашдан ўта олмаган жамоалар иштирокида қўшимча турнир ташкил қилиши мумкин. Бундай ҳолда, ФИФА рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган Италия асосий даъвогарлардан бирига айланади.
Қайд этилишича, бундай амалиёт аввал ҳам қўлланган. Масалан, ўтган ёзда АҚШда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Леон» мусобақадан четлатилган ва унинг ўрнини «Лос-Анжелес» ҳамда «Америка» ўртасидаги ўтиш баҳси орқали аниқланган эди.
Шу билан бирга, бундай сценарий эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда. Қарор олдиндан қабул қилиниши лозим: ФИФА қоидаларига кўра, агар терма жамоа биринчи ўйинга 30 кундан кам вақт қолганда мусобақадан чиқса, унга тахминан 500 минг евро жарима қўлланилади. Шу сабабли якуний қарор 13 майгача маълум бўлиши кутилмоқда.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.