АҚШ Сенати маъмуриятнинг Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиш ваколатини чеклайдиган резолюцияни рад этди.
Reuters агентлигига таяниб хабар беришича, 47 сенатор резолюцияни қўллаб-қувватлаган, 52 сенатор эса қарши овоз берган.
Республикачилар орасида фақат Кентукки штатидан сенатор Рэнд Пол резолюцияни қўллаб-қувватлади. Унга қарши овоз берган ягона демократ Пенсилвания штатидан сенатор Жон Феттерман эди.
Шунга ўхшаш ташаббус илгари Вакиллар палатасида блокланган эди.
АҚШ Конституциясига кўра, уруш эълон қилиш ваколати Конгрессга тегишли. Бироқ, сўнгги ўн йилликларда АҚШ маъмуриятлари янги ҳарбий операцияларни ҳам ўз ичига олган ҳолда, чет элда куч ишлатиш бўйича қонун чиқарувчи ваколатни кенг талқин қилишди.
Шу фонда, сўнгги ойларда Конгресснинг бир нечта аъзолари Президент Дональд Трамп Эронга қарши фақат Конгресс розилиги билан ҳарбий куч ишлатиши мумкинлиги ҳақидаги ташаббусларни илгари сурдилар. Бироқ, бу чораларнинг ҳеч бири қабул қилинмаган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Таъминотнинг қисқариши Саудия миллий нефть компаниясининг Ҳўрмуз бўғозидаги вазият туфайли Осиё учун нархларни рекорд даражага кўтарганидан кейин содир бўлди.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.