Тошкент халқаро аэропортида 6,3 кг марихуанани олиб киришга уринган хорижий йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексига қарашли «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари Бангкокдан учиб келган йўловчилардан бирини текширувдан ўтказган.
Йўловчининг қўл юки ва багажи кўздан кечирилганда, турли қадоқлар ичига яширилган 12 та полиэтилен ўрам аниқланган. Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда, холислар иштирокида очиб кўрилганида, ичидаги яшил рангли, ўткир ҳидли модда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, оғирлиги 6,3 килограмдан зиёд бўлган қуритилган марихуана экани маълум бўлди.
Қайд этилишича, мазкур модда Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситаси ҳисобланади. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки чорагида «Тошкент-Аэро» ИБК тезкор тузилмалари ва божхона постлари ходимлари томонидан аниқланган 15 та ҳолатда қарийб 30 кг гиёҳвандлик воситалари, жумладан синтетик наркотикларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва яширин айланмасига чек қўйилган. Олиб қўйилган гиёҳвандлик воситалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 18 килограммга ошган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.