Давлат хавфсизлик хизмати ўзбекистонликларни киберфирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқароларининг телефон рақамларига хориждан шубҳали қўнғироқлар бўлиши кўп кузатилмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан мутахассислар томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида бундай қўнғироқлар оддий телефон эмас, балки интернет ва махсус дастурлар орқали амалга оширилиши аниқланган. Фирибгарлар ушбу тизимлар ёрдамида ўзларининг ҳақиқий рақамларини яшириб, телефон экранида исталган давлатнинг сохта рақамини кўрсатишлари мумкин.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул. Бундай рақамлар хусусида махсус базаларда ҳеч қандай маълумот бўлмайди. Бу эса уларнинг аслида SIM-карта эмаслигини, балки қўнғироқ пайтида сохталаштирилган ва вақтинчалик рақамлар эканини англатади.
Шубҳали қўнғироқлар абонентлар учун қуйидаги хавфларни юзага келтиради:
бундай хорижий рақамларга қўнғироқ қилиш телефон балансидаги маблағнинг ечиб олинишига сабаб бўлади;
фирибгарлар ўзларини турли ташкилот ходими сифатида таништириб, шахсий маълумотлар ва банк картаси кодларини билиб олишга уринади;
гўшакни кўтариш рақамингизнинг “фаол” эканини билдиради ва натижада сизга бўладиган фирибгарлик ҳужумлари сони кескин ортади;
сизнинг овозингиз ёзиб олиниб, кейинчалик сунъий интеллект ёрдамида сохталаштириш орқали яқинларингизни алдаш учун ишлатилиши мумкин.
“Ҳурматли фуқаролар, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун нотаниш ва шубҳали чет эл рақамларидан бўлаётган қўнғироқларга жавоб бермаслик, уларга қайта қўнғироқ қилмаслик, ушбу рақамларни блоклаш ҳамда шахсий маълумотларингизни бегоналарга ошкор қилмасликни тавсия этамиз”, дейилади ДХХ хабарида.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.