АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ва Канада ўртасида нефть ва нефть маҳсулотларини ташиш билан боғлиқ бир нечта рухсатномаларни имзолади.
Бу ҳақда Оқ уй тегишли ҳужжатларни эълон қилди.
Маълумотларга кўра, рухсатномалардан бири Шимолий Дакота штатининг Бурке округида қувур линияси инфратузилмасини қуриш, улаш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш учун Bakken Pipeline Company LPга берилган.
Бундан ташқари, Bakken Pipeline Company LP шу округда мавжуд қувур линияси иншоотларини ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш учун алоҳида рухсатнома олди.
Enbridge Energy субъектларига қўшимча иккита рухсатнома берилди. Улар Мичиган штатининг Сент-Клэр округи ва Шимолий Дакота штатининг Пембина округидаги мавжуд қувур линияси иншоотларини ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ.
Ушбу рухсатномалар АҚШ-Канада чегараси орқали хом нефть ва нефть маҳсулотларини ташишни осонлаштиришга қаратилган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Таъминотнинг қисқариши Саудия миллий нефть компаниясининг Ҳўрмуз бўғозидаги вазият туфайли Осиё учун нархларни рекорд даражага кўтарганидан кейин содир бўлди.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.