FIFA президенти Жанни Инфантино CNBC телеканалининг "Invest in America" форумида чиқиш қилиб, "Эрон жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашади", бу аниқ, деб баёнот берди.
"Умид қиламизки, ўша вақтга келиб вазият, албатта, тинч бўлади. Аввал айтганимдек, бу шубҳасиз ёрдам берган бўларди. Лекин Эрон келиши шарт. Улар ўз халқи номидан чиқишади. Улар саралашдан ўтишди. Футболчилар иштирок этишни хоҳлайди", — деди Инфантино.
Бу йилги Жаҳон чемпионатига АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилади ва турнир 11 июнда бошланади. Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учта ўйинини Қўшма Штатларда ўтказиши керак (FIFA ушбу ўйинларни Мексикага кўчириш ҳақидаги таклифни рад этди). Март ойи ўрталарида Эрон Спорт вазири мамлакат терма жамоаси турнирда иштирок этмаслигини айтган эди.
"Улар чемпионатда қатнашиши лозим — спорт сиёсатдан ташқарида бўлиши керак. Албатта, биз Ойда эмас, Ер сайёрасида яшаяпмиз. Аммо агар ҳеч ким бошқа давлатлар ўртасида кўприклар ўрнатиш ва уларни сақлаб қолиш кераклигига ишонмай қўйган бўлса, биз айнан шу иш билан шуғулланамиз", — дея қўшимча қилди FIFA раҳбари.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Таъминотнинг қисқариши Саудия миллий нефть компаниясининг Ҳўрмуз бўғозидаги вазият туфайли Осиё учун нархларни рекорд даражага кўтарганидан кейин содир бўлди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.