Хитой атроф-муҳитни тадқиқ этиш учун сунъий йўлдош учирди

Хитой атроф-муҳитни тадқиқ этиш учун сунъий йўлдош учирди

2022 йил 21 сентябрь куни Юнхай-1-03 Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдоши Юнхай-1-03 билан «Чанчжэн-2Д» ташувчи ракетаси Хитой шимоли-ғарбидаги Цзюцюань космодромидан муваффақиятли учирилди, дея хабар бермоқда Sinhua.

Учириш нормал режимда бўлиб ўтди, масофадан зондлаш сунъий йўлдоши берилган орбитага муваффақиятли учирилди. Янги сунъий йўлдош асосан атмосфера, денгиз ва коинот фазосини тадқиқ қилиш, шунингдек, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва илмий тажрибалар ўтказишда қўлланилади, дейилади хабарда.

«Чанчжэн» сериясидаги ракеталар учун бу 438-парвоз бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!