Хайрлашув нутқи: элчи Баҳром Ашрафханов Россиядаги миссиясини якунлади

Хайрлашув нутқи: элчи Баҳром Ашрафханов Россиядаги миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳром Ашрафханов президент фармони билан "Ўзбекнефтегаз" компанияси бошқарув раиси этиб тайинланди. Янги лавозимга ўтаётгани ҳақида у Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги шарафига ташкиллаштирилган тантанали тадбир давомида маълум қилди.

Тантанали қабул, жума, 14 сентябр куни Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида ўтказилди. Тадбирда Баҳром Ашрафханов Россиядаги дипломатик миссиясини якунлаётгани ҳақида тантанали равишда эълон қилди.

Кўпсонли меҳмонлар - дипломатик корпус вакиллари, бошқа давлатлардан бўлган ҳамкасблари ва журналистлар қаршисида чиқиш қилар экан, Ашрафханов барчага уни қўллаб-қувватлашганлари учун миннатдорлик билдирди.

"Шундай бўлдики, бугун Россия Федерациясидаги элчи сифатида менинг иштирокимда охирги тадбир ўтказилмоқда. Мен янги ишга ўтаяпман, лекин ишончим комилки, бундан кейин ҳам дўстларимиз ва ҳамкасларимиз билан алоқаларимиз давом этади. Мен барчага қўллаб-қувватлаганлари ва ҳамкорликдаги иш учун миннатдорлик билдираман", - деб қайд этди элчи.

Ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари - давлат котиби Григорий Карасин Баҳром Ашрафхановга янги лавозимда муваффақиятлар тилади ва бажарилган иш учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимига ким тайинланиши ҳозирча маълум қилингани йўқ.

Баҳром Ашрафханов Россиядаги Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини 2016 йилнинг февралидан бошлаб бошқариб келаётган эди.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!