Хави коронавирусга қарши кураш учун 1 млн евро ўтказиб берди

Хави коронавирусга қарши кураш учун 1 млн евро ўтказиб берди

«Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави ва унинг турмуш ўртоғи Нурия Куниллера коронвирусга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшди.

Хави ва Нурия Барселонадаги шифохонага 1 миллион евро миқдорида пул ўтказиб берган. Шифохона матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур пуллар коронавирусга қарши кураш учун сарфланади.

Аввалроқ «Барселона» сардори Лионель Месси ва «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола Каталонияда коронавирус пандемиясига қарши кураш учун бир миллион евродан хайрия қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Испанияда 4 апрелга келиб коронавирус билан зарарланганлар сони 125 мингга яқинлашди. 11 мингдан ортиқ киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!