АҚШ сунъий интеллект соҳасида етакчи бўлса-да, робототехника пойгасида Хитойни ортда қолдириш учун жиддий чоралар кўриши зарур. Хитойда эса бу орада роботлар соҳасини ривожлантириш учун 1 трлн юанлик давлат фонди ташкил этди ва бу глобал рақобатга жиддий чақирув бўлиб турибди.
Time журналида чоп этилган таҳлилга кўра, Tesla, Boston Dynamics ва Apptronik каби компаниялар Конгрессни бу таҳдидга тезкор ва кенг қамровли жавоб қайтаришга чақирмоқда. Apptronik бош директори Жефф Карденас таъкидлашича, АҚШ ИИ соҳасида етакчи эканлигини сақлаб қолиш учун миллий стратегия зарур.
Муваффақият учун АҚШ федерал даражада комплекс робототехника стратегиясини ишлаб чиқиши керак. Бу стратегия давлат ва хусусий секторнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириши, тадқиқот ва ишланмаларга давлат инвестицияларини кўпайтириши лозим.
Шу билан бирга, роботлар билан ишлай оладиган кадрлар тайёрлаш, ишчиларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш ҳам устувор вазифалардан бири бўлиши керак. Миллий робототехника ишлаб чиқаришини ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва харажатларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш тавсия қилинмоқда.
Таҳлилда таъкидланишича, инсонлар билан бирга ишлайдиган роботлар, тиббиётдаги СИ ечимлар, рақамли эгизаклар каби технологиялар иқтисодий ўсишнинг янги драйверига айланиши мумкин.
Time хулосасига кўра, АҚШда қарор қабул қилувчилар тезкор ҳаракат қилмаса, мамлакат робототехникадаги рақобатни йўқотиши ва ўз технологик келажагидан маҳрум бўлиши мумкин.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.