Парижга учиб кетаётганда Исроил томонидан депортация қилинган швед фаоли Грета Тунбергнинг айтишича, Исроил уни ва унинг шерикларини Ғазо секторига йўлда халқаро сувларда "ноқонуний равишда ўғирлаб кетган".
Сешанба куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Мадлен бортида Ғазо секторига кирмоқчи бўлган Тунберг Исроилнинг El-Al авиакомпаниясида Парижга учишга ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ Исроил ТИВ Мадлен йўловчилари Исроилнинг Бен Гурион халқаро аэропортига етиб келгани, уларни ўз мамлакатлари консуллари кутиб олгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида фаолларнинг бир қисми тез орада мамлакатни тарк этиши, депортация ҳужжатларини имзолашдан бош тортганлар эса жиноий жавобгарликка тортилиши қайд этилган.
"Биз халқаро сувларда эдик, бизни Исроил томонидан ноқонуний равишда ўғирлаб кетишди ва бизни иродамизга зид равишда Исроилга олиб кетишди, у ерда ҳибсга олишди. Баъзиларимиз депортация қилинди, баъзиларимиз ҳамон ўша ердамиз", деди Тунберг Парижнинг "Шарль-де-Голль" аэропортида журналистларга.
Фаолнинг таъкидлашича, у ва унинг ҳамкасблари фаластинликларга гуманитар ёрдам етказишда "ҳеч қандай хато қилмаган ёки қонунларни бузмаган".
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.