Жаҳон чемпионатига саралашнинг 3-босқичи арафасида Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Алмоез Али муҳим учрашув — Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
28 ёшли тожик этник келиб чиқишга эга бўлган Қатар футболчиси жамоасининг саралаш босқичидаги муваффақият ва қийинчиликларини очиқ-ойдин ифодалади:
“Ўзбекистонга қарши жуда жиддий ўйинга тайёргарлик бошлаб юборилди. Жамоамиз бу босқичда турли қийинчиликларга дуч келди. Айниқса, ўз майдонимизда жуда яхши ўйинлар кўрсатдик. Аммо сафардаги учрашувларда баъзи натижалар биз истаганча кечмади. Маҳаллий стадионда ғалаба қозониш кераклигини ҳам, сафарда эса камида ижобий натижа қайд этиш муҳимлигини яхши биламиз,” — деди у интервьюсида.
Алмоез Али мухлисларга ҳам мурожаат қилиб, жамоанинг кейинги ўйинларда янада кучли ва шай ҳолда ҳаракат қилишини ваъда қилди:
“Биз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўзбекистонга қарши учрашувдан бошлаб, ҳар бир вазифани жиддийлик билан бажарамиз. Бу ўйин биз учун янги босқичга тайёргарликни бошлаш нуқтаси бўлади,” — деб қўшимча қилди таниқли ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар беллашуви 10 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу ўйин натижаси Қатар учун муҳим аҳамиятга эга, чунки улар плей-офф босқичига йўл олиш учун курашни давом эттирмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса жаҳон чемпионати йўлланмасини аллақачон қўлга киритган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.