Вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент тўловидан қочиб, учинчи хотин билан ҳам ноқонуний яшаб келаётган шахсга суд ҳукми ўқилди.
Мазкур суд иши Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьялари Малик Бобоев ҳамда Улуғбек Жўраевлар томонидан кўриб чиқилган. Ҳолатга кўра, Ромитан туманида туғилган 33 ёшли А.Н.Бухоро шаҳрида якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган. У ҳеч қандай қонуний никоҳларсиз турли йилларда икки хотин билан яшаган. Ўзаро келишмовчилик оқибатида ҳар иккиси билан ҳам ажрашган. А.Н. 2017 йилдан буён фуқаро М.С. билан ўрталаридаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлса-да, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди қарорига бўйича ҳисобланган 11 144 273 сўм миқдоридаги пулларни қасддан тўламай келган.
Худди шунингдек, у фуқаро О.А. билан ҳам оталикни белгилаган ҳолда яшаб келган. Ўрталаридаги вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун суд қарори билан чиқарилган жами 9 972 693 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
А.Н.нинг хатти-ҳаракатларидаги ҳуқуқбузарлик Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида кўриб чиқилган. Ва суд-тергов ишлари давомида А.Н.нинг айни пайтда учинчи хотин билан ҳам ноқонуний тарзда яшаб келаётгани очиқланган. Суд қарори билан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган маъмурий қақамоққа олиш жазоси тайинланган. Ҳуқуқбузарга нисбатан шу модда билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
«Ҳуқубузарнинг қамоқ жазосини ўташи унинг алимент қарздорликларини тўлашдан «озод» этади, деганимас. У қамоқ жазосини ўташга ҳам, вояга етмаган фарзандлари учун алимент қарздорликларини тўлашга ҳам мажбур»,-деди Малик Бобоев.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.