Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ИВ Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга расмий ташриф буюрган Болгария Республикаси Президенти Румен Радев билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, Болгария Президентининг ташрифи икки томоннинг ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга интилишини тасдиқлашини таъкидлади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Болгария муносабатлари 28 та икки томонлама ҳужжатни ўз ичига олган мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асосда изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Болгария Президенти Румен Радев мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форумининг Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ривожи ҳамда халқаро инвестициявий ҳамкорлик учун муҳим платформа эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мулоқот давомида парламентлараро муносабатларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада парламентлараро мулоқотнинг ўрни ва аҳамиятига урғу берилиб, Болгария Президентининг Олий Мажлис Сенатига ташрифи парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга кучли туртки бўлиши қайд этилди.
Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан палаталар ва тегишли қўмиталар раҳбарлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, парламентлараро дўстлик гуруҳларининг қўшма режаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш лозимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.