Қурбон ҳайити муносабати билан беш кунлик байрам кунлари Туркия йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 6,3 мингдан ортиқ киши тан жароҳати олди.
Бу ҳақда республика ички ишлар вазири Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида айтиб ўтди.
"Қурбон ҳайити (5-9 июн) кунларида 3913 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ушбу бахтсиз ҳодисаларда афсуски, 44 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди, 6370 нафари жароҳат олди", - деб ёзган вазир ва ҳолатларнинг ярмида ўлимга тезликни ошириш сабаб бўлганини қўшимча қилди.
Ерликая йўл полицияси байрам кунларида автомобиль йўлларида одатдагидан кўра кўпроқ тезлик ўлчаш нуқталари ўрнатганини эслатди. Кўпгина автомагистралларда ҳар 30-35 кмда радарлар ўрнатилди. ИИВ раҳбарининг маълум қилишича, тезлик 140 км/соатдан юқори бўлган автомобиль йўлларида бирорта ҳам ўлимга олиб келадиган ЙТҲ содир бўлмаган. Бироқ тезлик 130 км/соат чегараланган трассада содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди.
Аввалроқ Туркия ИИВ раҳбари Қурбон ҳайитининг дастлабки уч кунида 26 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлганини маълум қилганди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Украина Қуролли Кучлари 3-штурм бригадаси қўмондон ўринбосари Андрей Жорин фронтдаги вазиятни «жуда оғир» деб баҳолади ва ёз ҳамда куз ойларини мураккаб давр сифатида тасвирлади.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.