Россия депутати туғилишни ошириш учун тунда интернетни ўчиришни таклиф қилди

Россия депутати туғилишни ошириш учун тунда интернетни ўчиришни таклиф қилди

Замонавий ёш жуфтликлар тобора камроқ катта оила қуриш ҳақида ўйлашмоқда, бўш вақтларини эса гаджетлар ва ижтимоий тармоқларда ўтказишни афзал кўришмоқда. Бу ҳақда “Абзац” нашрига Брянск вилоят думасининг депутати, “Православ Россия” ҳаракати раиси Михаил Иванов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу муаммони ҳал қилиш учун фарзандсиз оилаларнинг интернетга киришини чеклаш керак.

Депутатнинг айтишича, гап интернетни тўлиқ тақиқлаш ҳақида эмас, балки кечки вақтларда рақамли тийилиш (чегаралаш) ҳақида кетмоқда. Масалан, соат 23:00 дан 02:00 гача бўлган оралиқда.

“Интернет янги турдаги қарамликка айланган, бу эса оилавий қадриятларни емиради. Ёшлар бир-бирлари билан мулоқот қилиш, муносабатлар қуриш ва фарзанд ҳақида ўйлаш ўрнига соатлаб лента варақлайди, ўйин ўйнайди ёки сериал томоша қилади. Бу шунчаки зарарли одат эмас, бу – мамлакат демографик хавфсизлигига таҳдиддир. Биз ёш жуфтликлар ўзаро мулоқотга ва онгли ота-оналикка қайтиши учун шароит яратишимиз керак”, – деди Иванов.

Спикернинг таъкидлашича, расмийлар илгари ҳам ёшлар орасида интернетга қарамлик муаммосини кўтаришган. Хусусан, Давлат Думасининг вице-спикери Олга Эпифанова ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш индивидуализмни кучайтириб, анъанавий оилавий қадриятларга путур етказишини айтган.

Иванов бу ташаббусни цензура ёки эркинликни бостириш деб эмас, балки жамият фаровонлигига қаратилган оқилона тартибга солиш деб атади. “Агар кимдир фарзанд кўришни истамаса, бу – унинг танлови, лекин давлат оилавий қадриятлар устувор бўлиши учун керакли шарт-шароитларни яратишга ҳақлидир”, – дея қўшимча қилди у.

“Биз бу ташаббусни интернет провайдерлари ва ижтимоий хизматлар кўмагида ихтиёрий тажриба сифатида бошлашимиз мумкин. Маҳалла нозирлари ва оилавий психологлар жуфтликларга тирик мулоқот ва онгли оила қуриш муҳимлигини тушунтиришда ёрдам бера олишади. Биз тотал назоратни жорий этишни эмас, балки ёшлар тунларини телефонда эмас, бир-бирига эътибор қаратишга сарфлаши учун рағбатлантирувчи чоралар кўришни таклиф қилмоқдамиз. Россия ҳар доим мустаҳкам оилалари билан фахрланган. Бизнинг вазифамиз – бу анъанани тиклаш. Агар бу учун вақтинча кечқурун кўнгилочар контентга киришни чеклаш керак бўлса, бу – миллат келажаги учун арзимас тўлов”, – дея якунлади Иванов.

Аввалроқ, Россия православ черкови руҳонийси Андрей Ткачёв 40 ёшдан ошган ва фарзандсиз бўлган россияликларни солиқ билан жазолаш таклифини билдирган эди. Унга кўра, бундай чора уларнинг турмуш тарзини “стигматизация” қилишга хизмат қилиши керак.

Бироқ, Давлат Думасининг оила ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, “Иван Чай” анъанавий оилавий қадриятларни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Элина Жгутова бу ғояни танқид қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрича, жазоловчи характерга эга бўлган жарималар кечиккан муносабатлар муаммосини янада чуқурлаштиради, чунки эркаклар мажбуран уйланишни истамайдилар. Унинг фикрича, бундан кўра самаралироқ чоралар – жамиятнинг “феминизациялашуви”га қарши курашиш бўлади.

Фаолнинг айтишича, эркаклар ҳуқуқларини доимий қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳимоя қилишга йўналтирилган қонунлар қабул қилиш соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга ёрдам беради ва бахтли муносабатлар учун замин яратади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

"Эрон бу урушда ёлғиз эмас..."

У Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий объектларига қарши давом этаётган операциясини қоралади.

АҚШ «Қиёмат куни самолёти»ни осмонга кўтарди

OSINT-таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу ҳаракат фақатгина ҳарбий машқ эмас, балки Исроил ва Эрон ўртасидаги мураккаб вазият билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ироқда Эронга юборилаётган учта учувчисиз дрон юкламаси ушланди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Жиззахда эр қидираётган 8 нафар қизга тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.

Тошкентда эркак аёлини бензин сепиб, ёқиб юборди

Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган.

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Шуни қайд этишга мажбурмизки, Швеция ҳукумати яна бир бор ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажара олмаган

Трамп Эроннинг ҳаво ҳужумлари тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди

“Энди биз Эроннинг ҳаво фазоси устидан тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз”, - деди у.

Ҳўрмуз бўғози яқинида икки танкернинг тўқнашувидан сўнг уларда ёнғин юзага келди

Унинг суғуртачиси ҳақида маълумот тармоқ базаларида мавжуд эмас.

Трамп Исроилнинг режасига кескин қарши чиқмоқда

Бу ҳақда Axios манбаси хабар берди.

Ғарбий Эронга янги авиаҳужумлар амалга оширилди

Телевидениянинг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари вакили (номи ошкор этилмаган) ҳужумлар амалга оширилганини тасдиқлаган.

Исроил Натанз ядровий заводидаги центрифугаларни йўқ қилди

Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.

Пентагон Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юбормоқда

АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

Исроил Теҳронда яна бир расмий шахсга ҳужум уюштирди

Clash Report нашрига кўра, Теҳроннинг шимолий қисмидаги ракета ҳужуми маҳаллий расмийлардан бири яшайдиган уйга тўғри келган.

21 мусулмон давлати Исроилнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумларини қоралади

Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.

Исроил Эрон раҳбари Ҳоманаийнинг яқинларини бирма-бир йўқ қилмоқда

86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.

Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларига мурожаат ​​​​​​​

Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар борасида юртдошларимизга мурожаат йўллади.

Москвадаги адвокат мижозини квартира учун ўлдириб, жасадини ҳайвонлар кремацияси печида ёқиб юборди

Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.