«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қошида R&D тадқиқотлар маркази ўз ишини бошлади

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қошида R&D тадқиқотлар маркази ўз ишини бошлади

Яқинда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қошида R&D тадқиқотлар маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда таъкидланганидек, қурилиш материаллари саноатида илм-фан ютуқларининг кенг жорий қилиниши тармоқда қўшимча қийматга эга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Баҳодир Исмоиловнинг сўзларига кўра, ушбу марказ фаолияти ҳам ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда соҳа олимларини бир-бирига янада яқинлаштириш, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг асосланган тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш имкониятини очиб беришга хизмат қилади.

– R&D тадқиқотлар маркази тайёр, илмий асосланган лойиҳаларни шакллантириш ва уларни тижоратлаштириш жараёнини ўзаро узвийлаштириб боради. Шунингдек, «The higher education», «Quacquarelli symonds», «Springer» сингари илмий рейтинг берувчи йирик агентликлар тавсиялари асосида олим ва изланувчиларнинг тадқиқотлари натижаларини илмий журналларда эълон қилишга амалий ёрдам беради. Марказ доимий тарзда соҳанинг асосий тадқиқот йўналишларини аниқлаш юзасидан таҳлиллар ўтказади ва таклифлар ишлаб чиқади. Шу тариқа, ушбу даргоҳ олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида "кўприк" бўлиб хизмат қилади, – деди Б.Исмоилов.

Шунингдек, бу ерда янги маҳсулот турларини ўзлаштириш, технологиялар трансфери ва уларни маҳаллий шароитда қўллашнинг самарадорлигини ўрганиш, энергия тежамкорлик, қайта тикланувчи энергия манбалари, қаттиқ маиший чиқиндилар утилизацияси каби масалаларда таклифлар ишлаб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!