Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр

Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр

Шу йилнинг 16 октябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Арман қонунчилигига кўра, мамлакат Бош вазири истеъфога чиққач, Парламент 14 кун ичида янги ҳукумат раҳбарини сайлаши керак бўлади.

Бугун, 23 октябрь куни эса Арманистон Бош вазирлиги учун номзодларни рўйхатга олиш жараёни тўхтатилади.

Унга кўра, Республика партияси, “Арманистон тараққиёти” (“Царукян”) партияси ва “Дашноқцутюн” ҳукумат раҳбарлиги учун номзод кўрсатмаслигини билдирган.

“Фуқаролик келишуви” партияси иштирокида ташкил этилган Парламентдаги “Елк” фракцияси Никол Пашинянни ҳукумат раҳбарлиги учун номзод сифатида илгари сурди. Бу ҳақда Парламент матбуот хизмати раҳбари Князь Сароян хабар берган.

Эртага, 24 октябрь куни республика Парламентида овоз беришнинг биринчи тури ўтказилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, агар Ҳукумат раҳбари икки уринишда сайланмаса, Парламент тарқатиб юборилади ва навбатдан ташқари Парламент сайлови ўтказилади.

Пашинян воқеалар айнан шундай ривож топишига умид қилмоқда. У Парламент халқ манфаатларини ифодаламайди, шу сабабли Парламент сайлови имкон борича тезроқ ўтказилиши керак, деб ҳисоблайди.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!