Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида 200га яқин одам коронавирус юқтирди
2020 йил 13 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 642 (+108) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 89 нафари Тошкент шаҳрида,
— 10 нафари Андижон вилоятида,
— 9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
Тошкент шаҳрида 72 нафар,
Тошкент вилоятида 41 нафар,
Наманган вилоятида 13 нафар,
Андижон вилоятида 13 нафар,
Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
Сирдарё вилоятида 10 нафар,
Жиззах вилоятида 9 нафар,
Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
Навоий вилоятида 7 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 58 613 (+186) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 518 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.