Ўзбекистонни зиёрат туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида Бухоро декларацияси имзоланди

Ўзбекистонни зиёрат туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида Бухоро декларацияси имзоланди

Саид Раҳмонов/ Халқ сўзи ONLINE . I Халқаро зиёрат туризми форумига мезбонлик қилаётган Бухорода тадбирлар давом этмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида чет эллик тадбиркорлар ва инвесторлар билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорларнинг ўзаро B2B учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда Юртимизда янги сайёҳлик маҳсулотларини шакллантириш ва зиёрат туризми салоҳиятини ошириш бўйича халқаро тажрибани ривожлантириш , Индонезия ҳудудида исломнинг тарқалишида Ўзбекистон олимларининг ўрни , Мусулмон сайёҳлар учун халқаро рейтинг ва унинг мамлакат имижини оширишга таъсири , Туризмнинг маданий меросга таъсири , Ўзбекистон буюк ўтмишдан ёруғ келажак сари , Ўзбекистонда ҳалол стандартининг ривожланиши масалаларида хорижий ҳамда маҳаллий экспертлар ва соҳа ходимларининг маърузалари тингланди.

Кун якунида Ўзбекистонни зиёрат туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида Бухоро декларацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Миллий PR маркази ДУК ҳамда Global Muslim Traveler Index доирасида Matta (Малайзия), Crescent Rating (Сингапур) ассоциациялари, Жакарта тарғибот фонди (Индонезия) ўртасида меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Manba: xs. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!