Ўзбекистонга 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келган

Ўзбекистонга 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 % га ошган.

✅ Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Тожикистон — 43 287 нафар;

Қозоғистон — 6 615 нафар;

Қирғиз Республикаси — 5 485 нафар;

Россия — 925 нафар;

Туркманистон — 462 нафар;

Туркия — 23 нафар;

Афғонистон — 16 нафар;

Озарбайжон — 9 нафар;

Бошқа давлатлар — 52 нафар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!