Ўзбекистондан Жанубий Кореяга яна бир авиакомпания илк парвозни амалга оширди

Ўзбекистондан Жанубий Кореяга яна бир авиакомпания илк парвозни амалга оширди

Бугун Ўзбекистоннинг "Qanot Sharq" авиакомпанияси Тошкент – ​​Инчон – Тошкент йўналиши бўйича илк мунтазам парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Эндиликда "Qanot Sharq" авиакомпанияси ҳафтасига икки маротаба (Душанба/Пайшанба) мунтазам йўловчи қатнов рейсларини амалга оширади.

100 йўловчидан иборат "Airbus" A-321 самолёти маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Инчон халқаро аэропортга келиб қўнди (Тошкентда – 5.30). Мазкур авиакомпания хизматларидан фойдаланган жанубий кореялик йўловчилар парвоздан мамнун эканликларини ва мавжуд авиакомпаниялар сафининг кенгайиши Ўзбекистонга туристлар сонининг ортишига хизмат қилишини таъкидладилар. Ҳозирги кунда Тошкент–Инчон–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳафтасига 11 рейс ("Uzbekistan Airways" – 7 та ва "Asiana Airlines" – 4 та) амалга оширилиб келинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!