Ўзбекистондаги газ йўқ ҳудудларда электр энергияси учун тўловни камайтириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистондаги газ йўқ ҳудудларда электр энергияси учун тўловни камайтириш таклиф этилмоқда

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистондаги туманларда газ йўқлиги сабабли электр энергия тарифини 30-40 фоизга камайтириш таклиф этилган петиция жойлаштирилди.

Қайд этилишича, туманларда ёки қишлоқларда аҳоли хонадонларида табиий газ йўқлиги сабабли электр энергия тарифини қиш мавсумида 30-40 фоизга қисқартириш лозим.

«Сабаби бир хонадонда камида 2 та оила яшайди, бу эса қишда 2 уйни иситишни англатади. Агарда битта хонадонда битта электр иситгич бўлса, у ойида камида 1400 квиловатт ишлайди. Бу эса битта электр печка учун 400 минг сўмдан зиёд тўлов тўлашни талаб этади, бундай ҳолат жуда ҳам кўп учрайди. Тумандаги оилалар даромадини ҳисобга олганда бу жуда қимматга тушмоқда», — деб ёзади мурожаат муаллифи.

Таклиф шундан иборатки, қиш мавсумида туманлар ва қишлоқларда электр энергияси тарифи 30-40 фоизга камайтирилса, аҳоли уйларини иситиш билан боғлиқ муаммоларга камроқ дуч келади.

Билдирилишича, бошқа давлатларда кундузги ва кечки тарифлар мавжуд. Айрим давлатларда туман ва қишлоқларда шаҳар марказидан арзонроқ тарифлар ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!