Ўзбекистонда яна 70 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 70 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

2020 йил 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8298 (+76) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 5496 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 2778 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!