Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги қўпол қонун бузилиши бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги қўпол қонун бузилиши бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилди

Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган қарийб 2,4 триллион сўм маблағ мақбуллаштирилди. Иқтисод қилинган маблағларни аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш ва қўшимча ишлар бажаришга йўналтириш чоралари кўрилди.

Таълим соҳаси объектлари қурилиши белгиланган ҳудудларда жойлашган 144 та яроқсиз бино-иншоотлар тўлиқ буздирилди. Қурилишга тўсқинлик қилувчи 569 та дарахтнинг кўчириш масаласи ҳал этилди.

Шунингдек, объектларда ўтказилган мониторинг тадбирларида 338 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 25,5 миллиард сўмлик ҳамда 138 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 44,4 миллиард сўмлик ишлар бартараф эттирилди.

“Умуман, соҳада ўтказилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 79 та протест келтирилди, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли идораларга 360 та тақдимнома киритилди, 1104 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1799 нафари расман огоҳлантирилди”, — деди Бош прокуратура масъул ходими.

Аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 90,1 миллиард сўмлик зарар ундирилиши таъминланди ҳамда 9 823 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!